Thursday, 26 May 2022
← Go to the news

Конте камбэк ҳақида: «Тоттенҳэм» таслим бўлишни истамаслигини кўрсатди»

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Антонио Конте АПЛ 17-туридан ўрин олган «Лестер»га (3:2) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.  Ушбу ўйинда Лондон клуби 90+5 ва 90+7-дақиқаларда голлар уриб, суперкамбэк қайд этди.  «Бугун таслим бўлишни истамаслигимизни кўрсатдик. Ҳеч қачон. Футболчилар фалсафамизни жуда яхши билишади. Охиригача курашишимиз ва керакли натижага эришишимиз керак. Бугунги ўйинда мағлубиятга учраш нотўғри бўларди. Кўп имкониятларга эга бўлдик, тўп ўтказиб юборганимизда омадимиз келмади. Лекин охиригача ишондик. 3 очкони хоҳлагандик ва бунга лойиқ эдик. Мақсадимиз нима эканлигини айтиш қийин. Олдинда узоқ йўл бор. Ишлаш керак. Ҳар бир натижа учун курашишимиз зарурлигини биламиз. Турнир савиясини ҳисобга олсак, бу жуда қийин бўлади», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.13:48BMG13:48