Saturday, 28 May 2022
← Go to the news

«Интер» «Ювентус»га 120+1дақиқада гол уриб, 6-бор Италия Суперкубогида ғолиб бўлди

Италия Суперкубогида А Сериянинг амалдаги чемпиони «Интер» ўз майдонида мамлакат Кубоги соҳиби «Ювентус»ни қабул қилди.

Биринчи бўлимда Уенстон Маккеннининг голига Лаутаро Мартинес пенальтидан жавоб берди. Асосий вақтда кучлар тенг келди. Қўшимча бўлимларнинг сўнгида — 120+1-дақиқада Алекс Сандронинг хатосидан сўнг Алексис Санчес тўп киритиб, «нерадзурри»га ғалаба келтирди.

Шу тариқа «Интер» ўз тарихида 6-бор Италия Суперкубогини қўлга киритди.

Италия Суперкубоги
Интер — Ювентус 2:1
12 январь, «Жузеппе Меацца»
Голлар: Мартинес (35, пенальти), Санчес (120+1) — Маккенни (25).
Интер – Ҳанданович, Думфрис (Дармиан, 89), де Врей, Шкриньяр, Бастони, Перишич (Димарко, 100), Брозович, Чалхонўғли, Барелла (Видаль, 89), Жеко (Корреа, 76), Мартинес (Санчес, 75).
Ювентус – Перин, Де Шильо, Кьеллини, Ругани, Сандро, Маккенни, Рабьо, Локателли (Бентанкур, 91), Кулусевски (Дибала, 74), Бернардески (Артур, 79), Мората (Кен, 88).
Огоҳлантиришлар: Бернардески (43), Жеко (60), Дибала (105), Корреа (106), Ругани (109), Видаль (118), Санчес (120+1).