Sunday, 3 July 2022
← Go to the news

А Серия. 6та гол урилган ўйинда «Рома» «Эмполи»дан устун келиб, 6-ўринга кўтарилди

Италия чемпионатининг 23-турида «Рома» сафарда «Эмполи» устидан ишончли ғалабага эришди. Биринчи бўлимда Абраҳам, Манчини, Оливейра ва Дзаньоло томонидан киритилган тўпларга иккинчи бўлимда мезбонлардан Пинамонти ҳамда Байрами жавоб беришди. Римликлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов захирада қолдирилди.  «Рома» очколарини 38тага етказиб, 6-ўринга чиқиб олди. «Эмполи» 29 очко билан 12-поғонада қолди.  А Серия. 23-тур Эмполи — Рома 2:4 23 январь, «Карло Кастеллани» Голлар: Пинамонти (55), Байрами (72) — Абраҳам (24), Манчини (33), Оливейра (35), Дзаньоло (37). Эмполи – Викарио, Фьямоцци, Тонелли, Исмайли, Маркицца (Вити, 42), Ҳендерсон (Кутроне, 81), Бандинелли (Бенасси, 81), Байрами, Журковски, Риччи, Пинамонти.  Рома –Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Рожер, Мэйтленд-Найлз (Винья, 60), Мхитарян (Верету, 75), Сержиу Оливейра, Кристанте, Дзаньоло (Афена-Гьян, 79), Абраҳам. Огоҳлантиришлар: Манчини (52), Тонелли (63), Бенасси (83), Кристанте (85).05:3105:31

BMGА Серия. 6та гол урилган ўйинда «Рома» «Эмполи»дан устун келиб, 6-ўринга кўтарилди Италия чемпиона…