Friday, 27 May 2022
← Go to the news

АПЛ. «Челси» «Тоттенҳэм»нинг 9 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берди

Англия Премьер-лигаси 23-турининг марказий учрашуви Лондонда ўтди. «Челси» ўз майдонида «Тоттенҳэм»га қарши майдонга тушиб, Зиёш ва Силванинг иккинчи бўлимда киритган голи эвазига муҳим ғалабага эришди – 2:0. Натижада, «Челси» АПЛдаги 4 ўйинлик ғалабасиз сериясини бузиб, 47 очко билан 3-ўринда қолган бўлса, «Тоттенҳэм» эса Антонио Конте қўл остида АПЛдаги илк мағлубиятини тан олди. «Тоттенҳэм» бунгача италиялик мураббий қўл остида турнирда 9 ўйинлик мағлубиятсиз серия қайд этганди.   АПЛ. 23-тур Челси – Тоттенҳэм 2:0 Голлар: 1:0 – 47 Зиёш, 2:0 – 55 Тиаго Силва. Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Тиаго Силва, Рюдигер, Сарр, Зиёш, Ковачич, Жоржиньо (Канте, 73), Маунт, Лукаку, Ҳадсон-Одои (Алонсо, 87). Тоттенҳэм – Льорис, Доэрти, Танганга (Скипп, 57), Дайер, Санчес, Дэвис, Сессеньон (Лукас Моура, 56), Хейбьерг, Уинкс, Кейн, Бергвейн. Огоҳлантиришлар: Тиаго Силва (24), Танганга (37), Жоржиньо (42).05:3205:32