Saturday, 28 May 2022
← Go to the news

АПЛ декабрь ойининг энг яхши футболчисини аниқлади

Англия Премьер-лигаси расмий сайти декабрь ойи якунларига кўра ойнинг энг яхши футболчисини эълон қилди.

Унга кўра, «Манчестер Сити» ҳужумчиси Раҳим Стерлинг АПЛда декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Англиялик форварддан ташқари, Жоау Канселу («Манчестер Сити»), Жеймс Мэддисон («Лестер Сити»), Габриэл Мартинелли («Арсенал»), Мэйсон Маунт («Челси»), Мартин Эдегор («Арсенал») ва Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм») ҳам совринга даъвогарлар қаторида эди.


Маълумот учун, Стерлинг декабрь ойида 5та гол ва битта ассистга муаллифлик қилган. Раҳим фаолияти давомида учинчи марта ушбу совринга лойиқ кўрилди.edited 07:35