fbpx Betguru » Ла Лига. «Реал» «Эльче» билан ўйинда сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди
Monday, 29 April 2024
← Go to the news

Ла Лига. «Реал» «Эльче» билан ўйинда сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

Ла Лига 22-тури доирасида «Реал» мухлислари қаршисида «Эльче»ни қабул қилди. Мадридда ўтган баҳс воқеаларга бой ўтди. 32-дақиқада Бензема пенальтидан фойдалана олмади. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Бойе меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1. 58-дақиқада эса Бензема жароҳат сабабли ўйинни давом эттира олмади ва унинг ўрнига Йович майдонга тушди. 76-дақиқада эса Куртуа ўз дарвозасидан иккинчи голни олиб чиқди – 0:2. 82-дақиқага келиб белгиланган иккинчи пенальтини Модрич аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди – 1:2. Ниҳоят, 90+2-дақиқада Родригонинг узатмасидан кейин Милитао «Реал»ни мағлубиятдан қутқариб қолди – 2:2. Шу тариқа, 50 очко билан 1-ўринда қолган бўлса, «Эльче» 23 очко билан 15-поғонада қолди. Ла Лига. 22-тур Реал Мадрид – Эльче 2:2 Голлар: 0:1 – 42 Бойе, 0:2 – 76 Милья, 1:2 – 82, пенальти Модрич, 2:2 – 90+2 Милитао. Реал Мадрид – Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Модрич, Кроос (Родриго, 64), Каземиро, Васкес (Вальверде, 79), Бензема (Йович, 58), Азар (Иско, 79), Винисиус Жуниор. Эльче – Бадия, Паласиос, Верду, Диего Гонсалес, Мохика, Гумбау, Гути, Моренте (Фидель, 24), Лукас Перес (Хосан, 88), Бойе, Милья. Огоҳлантиришлар: Милитао (54), Фидель (55), Винисиус Жуниор (72).

image